Жонсон Байден билан Россия ва Хитойга тегишли муаммолар ҳақида гаплашди 

Олам

image

Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон ва АҚШ Президенти Жо Байден бугун, 22 сентябрь куни Оқ уйда учрашди. Учрашувда халқаро муаммоларни, шу жумладан Россия ва Хитойга тегишли муаммоларни ҳал қилиш Лондон ва Вашингтоннинг умумий манфаатларига асосланган ҳолда давом этишига келишиб олинди. Бу ҳақда Британия Бош вазири идораси хабар берган.  

“Бош вазир ва Президент, шунингдек Хитой ва Россияни ўз ичига олган бир қанча халқаро муаммоларни муҳокама қилди. Улар Буюк Британия ва АҚШ бу масалаларга умумий манфаатларимиздан келиб чиқиб ёндашишда давом этишига келишиб олди. Бош вазир халқаро ҳаракатларни рағбатлантиришга ёрдам берувчи Президентнинг демократия бўйича саммитини орзиқиб кутаётганини айтди”, дейилган баёнотда. 

Бундан ташқари, томонлар Афғонистондаги иттифоқчиларнинг ҳаракатларини муҳокама қилган. Улар бу мамлакатда ҳалок бўлганлар хотирасини ҳурмат қилишнинг энг яхши усули, мамлакатдаги гуманитар инқирознинг олдини олиш учун барча дипломатик ва гуманитар имкониятлардан фойдаланиш бўлади, деган хулосага келган. 

Улар, шунингдек “Толибон”ни халқаро миқёсда тан олиш ҳаракат аъзоларининг инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишига боғлиқ бўлиши кераклиги ҳақида келишиб олган. 

Байден ва Жонсон мамлакатлар томонидан иқлим масаласида берилган ваъдаларни бажариш ва коронавирусга қарши вакциналар билан таъминлаш бўйича суҳбатлашган. 

Бундан ташқари, Президент ва Бош вазир Австралия, АҚШ ва Буюк Британия ўртасидаги AUKUS мудофаа ва хавфсизлик битимининг дунёда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашдаги ролини таъкидлаган, шунингдек, бундай шериклик умумий қадриятларни ва икки мамлакатнинг глобал манфаатларини ифода этиши қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жонсон Байден

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг