Жонни Депп яна “Жек читтак”ни гавдалантиради

Маданият-санъат

image

“Кариб денгизи қароқчилари” фильмининг олтинчи қисми 2023 йилда суратга олинади. Ушбу фильмда “Жек читтак” ролини актёр Жонни Депп ижро этиши аниқ бўлди. Бу ҳақда “The sun” нашри хабар берди.

Аввалроқ, Жонни Депп ва собиқ рафиқаси Эмбер Хёрд ўртасидаги бир неча йилга чўзилган ажрашиш жараёнлари туфайли янги лойиҳаларга актёр билан тузилган шартномалар бекор этилгани маълум қилинган эди. Бироқ Жонни Деппнинг суддаги ғалабасидан сўнг бош роль барибир унга насиб этди.

Хабарда қайд этилишича, янги фильмнинг ишчи номи “Денгиздаги кун” бўлиб, лойиҳа ҳозирда ўзининг бошланғич босқичида турибди. Суратга олиш жараёнлари Буюк Британияда 2023 йилнинг февраль ойида бошланади. Аммо янги фильмнинг режиссёри ҳали тасдиқланганича йўқ. 

Маълумот ўрнида, “Кариб денгизи қароқчилари” фильмининг биринчи қисми – “Қора марварид тавқи ланъати” 2003 йилда премьера қилинган бўлса, 2017 йилда “Мурдалар эртак айтмайди” дея номланган бешинчи қисми намойиш этилган. Аввалги бешта фильмнинг умумий даромади 4,5 миллиард АҚШ долларидан ошиб кетган бўлиб, актёр Жонни Депп барча фильмларда бош ролни ижро этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жонни Депп Жек читтак Кариб денгизи қароқчилари

Баҳолаганлар

452

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made