Netflix Жонни Депп ва Хёрд нинг ажрими ҳақидаги фильмни тақдим этмоқчи
Маданият-санъат
−
27 Июль 2023
4463Netflix америкалик актёрлар, собиқ жуфтлик Жонни Депп ва Эмбер Хёрднинг ажрашиши ҳақида сериални томошабинлар эътиборига ҳавола этмоқчи. Бу ҳақда “Firnessbaza” нашри хабар берди.
“Эмми” ва “БАФТА” мукофотлари номзоди Эмма Купер режиссёрлик қилган ушбу фильм “Депп ва Хёрд” деб номланади. Купер аввал ҳам платформа учун ҳужжатли фильмлар суратга олган. Улардан энг машҳури “Мэрилин Монронинг сири: эшитилмаган ёзувлар” фильми.
Cериалда Голливудни ларзага келтирган ва интернетда мисли кўрилмаган репрессияга сабаб бўлган суд жараёнига урғу берилган. Томошабинлар биринчи марта ҳар икки томоннинг гувоҳликларини кўришади.
Netflix уч қисмдан иборат “Депп ва Хёрд” сериалини апрель ойида Британиянинг “Channel 4” канали учун махсус чиқарган. Энди эса ҳужжатли фильм муаллифлари сюжетни ноёб материаллар, интернет кузатувчилари судига муносабати ва эр-хотиннинг мухлислари ишнинг боришига таъсир ўтказишга қандай муваффақ бўлишгани ҳақидаги маълумотлар билан бойитишди.
“Депп ва Хёрд” фойдаланувчилар учун стриминг хизматида 16 август куни тақдим этилади. Шунга қарамай, ижтимоий тармоқларда томошабинлар ва танқидчилар томонидан аллақачон сериалга турли хил фикрлар билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг июнь ойида Эмбер Хёрд ва Жонни Депп ажрашиш масаласида судлашган ва Хёрд турмуш ўртоғига туҳмат қилганликда айблаган. Суд ҳукмига кўра, собиқ рафиқа Деппга 15 миллион доллар миқдорида товон тўлаган.
Шунингдек, ушбу туҳматлар исботлангунга қадар Депп умрининг жуда қийин даврларини бошидан кечирганини айтиб ўтди ва ушбу даврда ундан юз ўгиргани учун Голливудни тарк этди.
LiveБарчаси