Жонни Депп ўзи чизган суратни аукционга қўймоқчи (фото)

Маданият-санъат

image
0:00
0:00
download

Голливуднинг таниқли актёри, мусиқачи ва рассоми Жонни Депп ўзининг автопортретини аукционга қўймоқчи. Бу ҳақда “Euronews”наши хабар берди. 

Унда айтилишича, Депп суратдан тушган пулни “Mental Health America” хайрия ташкилотига ўтказиш ниятида.

Голливуд юлдузи “Бешлик” деб номланган илк автопортретини онлайн ёки Буюк Британиядаги “Castle Fine Art” галереяларида сотувга қўймоқчи. Санъат асари атиги 13 кун давомида сотувга чиқарилади ва нархи 1 минг 950 доллардан бошланади.

У санъат асарини яқин дўсти Ралф Стидманнинг студиясида 2021 йил – ҳаётининг ўта қийин даврида яратган. 2023 йилда эса хонанда “Бешлик”ни қайта кўриб чиқди ва унинг композицияси мазмунини янада оширувчи қўшимча безаклар қўшди.

“Агар асар фақат битта одам билан резонанслашса, бу санъатнинг мақсади бор”, деди у сурат ҳақида фикр юритиб.

2015 йилда Christian Dior парфюмлари учун олинган фотосурат актёрни “Бешлик”ни чизишга илҳомлантирган. Ўшанда сурат Деппни Dior Sauvage парфюмининг юзи сифатида эълон қилиш учун ишлатилган.

Маълумотларга кўра, ҳар бир сотилган нашрдан 200 доллар тўғридан-тўғри руҳий саломатлик ва касалликларнинг олдини олишга йўналтирилган “Mental Health America” нотижорат ташкилотига хайрия қилинади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Жонни Депп ҳаётининг қийин даврида кинокомпания ундан юз огиргани учун Голливудни тарк этган эди.

Севара Ҳусниддинова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

аукцион сурат Жонни Депп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг