Ўзбекистонда хусусий клиникалар учун ерлар аукционга қўйилади
Local
−
15:42 318 1 minute
Энди Ўзбекистонда ҳокимлар ҳар йили хусусий клиникалар учун ер участкаларини белгилаб, эълон қилади. Ерлар фақат шу мақсадда аукционга чиқарилади ва қулай шартларда таклиф этилади. Бу ҳақда бугун, 27 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Кўксарой қароргоҳида соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаси ходимлари билан учрашувида маълум қилинди.
Президент учрашувда хусусий клиникалар сони 2017 йилдаги 3,5 мингтадан 9 мингтадан ортиққа етганини қайд этган. Айрим юқори технологик хизматларда хусусий сектор олдинга ўтган: унинг улуши стоматологияда 90 фоиз, диагностикада 70 фоиз, ЛОР хизмати, урология ва офтальмологияда 60 фоизни ташкил этмоқда.
Шу билан бирга, ҳудудлар ўртасида катта тафовут сақланиб қолмоқда. Андижон, Фарғона, Наманган, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳрида хусусий клиникаларнинг 35-40 фоизи стационар ўринларга эга. Қорақалпоғистон, Сирдарё, Жиззах ва Навоийда бу кўрсаткич 15 фоизга ҳам етмайди.
Тиббий реабилитация, нефрология, онкология, нейрохирургия, психиатрия, наркология ва туғуруқ комплекслари каби талаб юқори йўналишларда хусусий сектор иштироки кутилган даражада эмас. Ушбу йўналишларга устувор аҳамият қаратилади.
Ҳокимлар ҳар йили хусусий клиникалар учун ер участкаларини белгилаб, эълон қилади. Ерлар фақат шу мақсадда аукционга чиқарилади ва қулай шартларда таклиф этилади.
Live
All26 October