Жондор туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
08 Август 2023
5400Бугун, 8 август куни Бухоро вилоятининг Жондор туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум қилинишича, Жамшид Ражабович Худоев бундан буён Жондор тумани ҳокими сифатида фаолият юритади. Шу пайтгача у Жондор туманидаги “Чинор” фермер хўжалигини бошқарган.
Эслатиб ўтамиз, туманнинг аввалги ҳокими Санъатилло Ҳикматовга жорий йилнинг 11 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда энергия таъминоти ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ҳолати юзасидан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида “ҳайфсан” берилганди. Кейинроқ, 25 июль куни Ҳикматов Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланиши муносабати билан Жондор тумани ҳокимлигидан кетган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь