Жондор туманига янги ҳоким тайинланди
Local
−
08 August 2023 7603 1 minute
Бугун, 8 август куни Бухоро вилоятининг Жондор туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум қилинишича, Жамшид Ражабович Худоев бундан буён Жондор тумани ҳокими сифатида фаолият юритади. Шу пайтгача у Жондор туманидаги “Чинор” фермер хўжалигини бошқарган.
Эслатиб ўтамиз, туманнинг аввалги ҳокими Санъатилло Ҳикматовга жорий йилнинг 11 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда энергия таъминоти ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ҳолати юзасидан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида “ҳайфсан” берилганди. Кейинроқ, 25 июль куни Ҳикматов Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланиши муносабати билан Жондор тумани ҳокимлигидан кетган.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28