Жо Байденнинг ўғли билан боғлиқ иш ёпилиши мумкин
Олам
−
12 Август 2023
3164АҚШ Адлия вазирлиги президент Жо Байденнинг ўғли Хантер Байден билан боғлиқ ишни ёпишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда “Gazeta.ru” нашри хабар берди.
Хантер устидан тергов олиб бориш учун махсус тайинланган прокурор Девид Вейс Делавер штатидаги ишни тугатиш бўйича сўров юборди. Маълумотларга кўра, у бунга сабаб қилиб Хантер Байден айбланаётган солиқ жиноятлари Делаверда содир этилмаганини кўрсатган.
Вейс бир мунча вақтдан бери Хантер Байденнинг солиқ ҳисоботлари, бизнес фаолияти ва хориждаги алоқаларини текшириб келган.
“Эшитишлардан сўнг томонлар музокараларни давом эттирди, бироқ улар боши берк кўчага кириб қолди. Бу масалада Вашингтон ёки Калифорнияда тергов ўтказиш керак”, деди Вейс.
Маълумот ўрнида, Хантер Байден икки марта солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича ўз айбига иқрор бўлган ва қурол сақлаш билан боғлиқ айбловларни тан олган.
Эслатиб ўтамиз, май ойида АҚШ Конгресси Байденлар оиласи Хитойдан ва бошқа хорижий манбалардан ўн миллион доллардан ортиқ маблағ олгани, пулнинг бир қисми Хантер Байденнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилганини аниқлаган.
LiveБарчаси