Байденни қутқаришга ёрдам берган таржимон Афғонистондан қочишга муваффақ бўлди

Олам

image

Маҳаллий таржимон Аман Халили Афғонистонда юз берган инқироздан сўнг, мамлакатни тарк этишга муваффақ бўлди. “The Wall Street Journal” газетасининг ёзишича, айнан у бир вақтлар Афғонистонга келган Байденга яқиндан ёрдам берган. 

Маълумки, АҚШ Прзиденти Жо Байден 1972-2008 йилларда сенатор бўлган. Газетанинг ёзишича, тахминан 2008 йилда Америка парламентарилари жумладан, Байден, бўрон туфайли қийин аҳволда қолиб, Афғонистон водийсига қўнишга мажбур бўлган. Ўшанда конгрессменларга ёрдам бериш учун америкалик десантчилар билан бир қаторда таржимон Халили ҳам келган ва у бўлажак Президентга яқиндан ёрдам берган.

Interpreter who helped rescue Biden in Afghanistan escapesФото: АҚШ конгрессменлари ва Байден, 2008 йил

Бироқ, хизматларига қарамай, республикада толиблар ҳокимиятга келганидан кейин мамлакат фуқароларини фавқулодда эвакуация қилиш пайтида у Афғонистонда қолиб кетган. Америка ОАВга кўра, таржимон ўша пайтда АҚШ Президентига ёрдам сўраб, хат ҳам ёзган.

“Бир неча ҳафта хавф остида бўлган Аман Халилий ўтган ҳафта оиласи билан Афғонистонни тарк этганини айтди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, таржимон америкалик фахрийлар, собиқ афғон ҳарбий хизматчилари ва “юқори мартабали покистонлик иттифоқчилар” ёрдамида қўшни Покистонга ўтиб олган.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда ҳокимиятни эгаллаган толиблар, 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлигини тузди. Жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Толибон”га бўйсунмай турган ягона вилоят – Панжшер эгаллангач, 7 сентябрь куни ҳаракат раҳбарлари муваққат ҳукуматни шакллантирди

Маълумот ўрнида, афғон инқирозидан сўнг, АҚШ расмийлари мамлакатда жойлашган ҳарбий базаларининг 8 тасига 53 мингдан ортиқ қочқинни жойлаштирди. Қайд этиш керакки, ушбу базаларда афғонлар ва ҳарбийлар ўртасида келишмовчилик чиққан ҳолатлар ҳам бўлди, ҳатто афғонистонлик қочқин эркаклар америкалик аёл ҳарбийга ҳужум қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бундан ташқари, мингга яқин афғонистонликлар ушбу базаларни ҳеч қандай хат-ҳужжатсиз ташлаб кетди. Ўз навбатида, жамоатчилик фаоллари оч, уйсиз, пулсиз ва тилни билмайдиган ҳамда уруш кўрган афғонлар америкаликлар учун хавф туғдиришидан хавотирда эканини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

465

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг