АҚШда афғонистонлик эркак қочқинлар аёл аскарга ҳужум қилди  

Олам

image

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни АҚШнинг Нью-Мексико штатида вақтинча сақланаётган афғонистонлик қочқинларнинг бир гуруҳ эркаклари америкалик аёл ҳарбий хизматчига ҳужум қилган. Ҳар ҳолда аёл ҳарбий хизматчининг ўзи шундай иддао қилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди

“Биз тасдиқлашимиз мумкинки, аёл аскар 19 сентябрь куни Нью-Мексикодаги Донья Ана ҳарбий мажмуасида эвакуация қилинган бир гуруҳ эркаклар томонидан ҳужумга учраганини хабар қилди”, дейди ҳарбий объект расмийлари.

Тергов тафсилотлари ошкор этилмаётган ҳодиса билан Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) шуғулланмоқда. Қўмондонлик жабрланувчига зудлик билан зарур ёрдам кўрсатилгани ва базада хавфсизлик чоралари кучайтирилганини қайд этган.

Маълумот ўрнида, Қўшма Штатлар Афғонистонни тарк этгач, 20 йиллик ҳарбий операция давомида Америка кучлари билан ҳамкорлик қилган ёки хавф остида қолаётган ўн минглаб маҳаллий аҳолини қабул қилишга рози бўлди.

Маълумотларга кўра, айни вақтда АҚШда 37 минг атрофида афғонистонлик қочқин сақланмоқда. Оқ уй Конгрессдан келаси йилнинг сентябрига қадар яна 95 минг кишини қабул қилиш учун пул сўраган. Ҳозирда Қўшма Штатларга жойлаштирилиши керак бўлган кўплаб афғонлар чет элдаги Америка ҳарбий базаларида бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 август куни мамлакатда ҳокимиятни эгаллаган толиблар, 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлигини тузди. Жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Толибон”га бўйсунмай турган ягона вилоят – Панжшер эгаллангач, 7 сентябрь куни ҳаракат раҳбарлари муваққатни шакллантирди


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

214

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг