Жиззахдаги шифохонада жанжал кўтарган ака-укалар қамалди (видео)

3-саҳифа

image

Жиззах вилоятидаги шифохоналарнинг бирида безорилик қилган ака-укалар жазоланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Маълум қилинишича, Жиззахдаги шифохоналардан бирига тунги соат 23:40 атрофида бемор олиб келинган. Беморнинг олдига унинг 3 нафар акаси кўришга келади. Ҳамширалар ўша вақтда жарроҳлик амалиёти ўтказилаётгани сабабли бемор ҳақида маълумот бера олмаган.

Бу эса ака-укаларнинг жаҳлини чиқаради ва улар жанжал кўтара бошлайди. Ҳуқуқбузарлардан бири ҳамшираларни ҳақорат қилиб, қабул бўлимидаги шиша тўсиқ, компьютер экрани ва эшик ойнасини синдиради. Бундан ташқари, жанжалга аралашган бир фуқарога тан жароҳати етказилган.

Шунингдек, ака-укалар Ички ишлар ходимларига ҳам қаршилик кўрсатишга уринган.

Суриштирувлар давомида шифохонага тан жароҳатлари билан келтирилган бемор ўзига ўзи пичоқ билан жароҳат етказгани маълум бўлган.

Ҳуқуқбузарларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судига юборилган. Суд қарори билан 3 нафар ака-уканинг 2 нафарига 15 кун муддатга маъмурий қамоқ, бир нафарига БҲМнинг 12 баравари (4 млн 80 минг сўм) миқдорида жарима қўлланилган.

Ака-укалар эса бу ишларни мастлик таъсирида қилганини, ҳушёр ҳолатга келганидан сўнг ҳамма зарарларни қоплагани ва ҳамширалардан узр сўраганини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах ака-укалар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made