Жиззахда зилзилага дош бермайдиган ётоқхона қурилаётгани аниқланди

Жамият

image

Жиззахда қурилаётган университет ётоқхонаси учун мўлжалланган бинонинг пойдевор қисмида сифатсиз қурилиш ишлари олиб борилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Жиззах вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан "Боғишамол" МФЙ ҳудудида Абдулла Қодирий номидаги Жиззах Давлат педагогика университетининг янги 2500 ўринли биносини қуриш объектида мониторинг ишлари ўтказилган.

Назорат давомида объектда зилзилавий ҳудудларда қурилиш талабларига риоя қилинмагани маълум бўлган. Оқибатида пойдевор қисмида бажарилган бетон ишлари лабаротория хулосасига кўра лойиҳа талабларига мос келмаслиги аниқланган. Шунингдек, бетон қуйиш ишлари эса сифатсиз бажарилган.

Ҳозирда қоидабузарликлар юзасидан масъул шахсларга инспекция томонидан ёзма кўрсатма берилган ҳамда сифатсиз бажаралиган бетон ишлари жойида демонтаж қилдирилган.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Жиззах зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг