Жиззахда юк машинаси ёниб кул бўлди (видео) 

3-саҳифа

image

Бугун, 6 июнь куни Жиззах вилоятида ҳаракатланиб кетаётган юк автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда Жиззах вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, ҳодиса соат 06:39 да М-39 халқаро автомобиль йўлининг Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани “Хонимқўрғон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 1027 километрида содир бўлган. Самарқанд-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган юк автомобили тўсатдан ёниб кетган. 

Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабарига кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 07:10 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 07:48 да ўчирилган. 

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан-жароҳати олмаган ва ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Миробод туманида Gentra ёниб кетган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах юк машинаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг