Жиззахда яна бир туманга ҳоким тайинланди

Жамият 6827
image

Кеча, 19 январь куни Халқ депутатлари Янгиобод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.

Сессия кун тартибидаги масала бўйича вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, Янгиобод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Икром Синдарович Матиевни Фориш тумани ҳокими лавозимига ўтганлиги муносабати билан, Янгиобод тумани ҳокими лавозимига Қаршибоев Иброхим Болтаевич номзодини тавсия этди.

Ушбу таклиф Халқ депутатлари Янгиобод тумани Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланди.

Янги лавозимга тайинлангунга қадар Иброхим Болтаевич Қаршибоев Зафаробод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 222
Рейтинг: 3.1
t
×