Фориш туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
19 Январь 2021
7005Икром Матиев Жиззах вилояти Фориш тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бугун, 19 январь куни Халқ депутатлари Фориш тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуранбоев, Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессия кун тартибидаги масала бўйича вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, Фориш тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Абдивали Мустанов бошқа лавозимга ўтгани муносабати билан, Фориш туман ҳокими лавозимига Икром Синдорович Матиев номзодини тавсия этган.
Ушбу таклиф Халқ депутатлари Фориш тумани Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланган.
Янги лавозимга тайинлангунга қадар Икром Синдорович Матиев Янгиобод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.
LiveБарчаси