Жиззахда тиббиёт маркази 29 йиллик эски ускуналарни сотиб олгани маълум бўлди

3-саҳифа

image

Жиззах вилоятида кўп тармоқли тиббиёт маркази томонидан тиббиёт ускуналари харид қилишда қонунбузилишларга йўл қўйилгани аниқланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилди.

Мазкур тиббиёт маркази 2021 йил 22 декабрдаги шартномага асосан “E.M.S.” масъулияти чекланган жамиятидан 245,2 млн сўмга 2021 йилда Германияда ишлаб чиқарилган “Eskulap” жарроҳлик ускуналарини харид қилиши белгиланган.

Товар етказиб берувчи МЧЖ томонидан 2021 йил 28 декабрдаги ҳисобварақ-фактурага кўра, ушбу моделдаги жарроҳлик ускуналари тиббиёт марказига етказилгани ҳақида ҳужжат расмийлаштирилган.

Бироқ ўрганишлар мобайнида шартномада келтирилган ускуналар аслида мавжуд эмаслиги, янги тиббий ускуна ўрнига эски – 1994 йилда Россияда ишлаб чиқарилган жарроҳлик ускуналари олиб келингани аниқланган. Шунингдек, улар яроқсиз ҳолатда экани маълум бўлган.

Тиббиёт марказининг масъул шифокор ва ходимлари ўз раҳбариятига ушбу тиббий ускуналар СанПиН (санитария қоидалари) талабларига жавоб бермаслиги тўғрисида мурожаат қилган бўлишига қарамай, раҳбарият томонидан ҳолат бўйича ҳеч қандай чора кўрилмаган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тўпланган материаллар агентлик томонидан қонуний қарор қабул қилиш учун Бош прокуратурага юборилган.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Жиззах вилояти Кўп тармоқли тиббиёт маркази мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах тиббиёт ускуналари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг