Жиззахда магистрал газ қувури ёрилди
Жамият
−
22 Октябрь 2019
3590Кеча, 21 октябрь куни Жиззах вилоятида 35 йиллик магистрал газ қувури ёрилиб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.
21 октябрь куни соат тахминан 09:47 да “Ғаллаорол магистрал газ қувурлари бошқармаси”га қарашли 1984 йилда ишга туширилган юқори босимли диаметри 1020 мм бўлган “Пахтакор-Янгиер” магистрал газ қувури I тармоғининг 17 км.да ёнғинсиз ҳолатда қувур ёрилиб кетди.
Ҳозирда аварияни бартараф этиш ва магистрал газ қувурни ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.
Қайд этилишича, Истеъмолчиларга табиий газ етказиб беришда узилишлар бўлмайди.
LiveБарчаси