Жиззахда Laсetti автобус билан тўқнашди. Қурбон бор
3-саҳифа
−
25 Май
11786Бугун, 25 май куни ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида ичида уч нафар мактаб битирувчиси бўлган Gentra русумли машина автобусга бориб урилгани ва йўловчилардан бири вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур вазият юзасидан Жиззах вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати муносабат билдирди.
Суриштирув ишлари давомида, Gentra русумли транспорт воситаси ҳайдовчи ва йўловчилари умумтаълим мактаби ўқувчилари бўлмагани аниқланган.
Билдирилишича, воқеа бугун, 25 май куни соат 09:15 ларда “Тошкент-Термиз”автомобиль йўлида содир бўлган. 2003 йилда туғилган Навоий вилоятида яшовчи С.А Laсetti русумли автомашинасини Самарқанд-Тошкент йўналишида бошқариб бораётиб, қайрилиб олиш қисмида 4.1.1 йўл белгисига амал қилмасдан орқага қайрилган. Шу вақтда у Тошкент-Самарқанд йўналишда ҳаракатланиб кетаётган, 1971 йилда туғилган Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи Х. Р бошқарувида бўлган YBL613OH русумли йўловчи ташувчи автобус йўлига чиқиб кетиб ЙТХ содир қилган.
Оқибатда Laсetti русумли автомашина салонида бўлган 2003 йилда туғилган йўловчи олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. 2004 йилда туғилган яна бир йўловчи ва автомашина ҳайдовчиси тан жароҳат олган ва жонлантириш бўлимига ётқизилган.
“Автобус ҳайдовчиси ва салонида бўлган йўловчиларга тан жароҳати етмаган”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Тошкент туманида Toyota Prado, Cobalt, Spark ва Damas иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган ва оқибатда Toyota Prado воқеа жойида вафот этганди.
LiveБарчаси