Тошкентда Prado 3 та машина билан тўқнашиб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди (видео)
3-саҳифа
−
24 Май
15436Бугун, 24 май куни соат тахминан 08:00 ларда Тошкент вилояти Тошкент туманида Toyota Prado, Cobalt, Spark ва Damas иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 1993 йилда туғилган Р.Р. Toyota Prado русумли транспорт воситасини Келес-Тошкент шаҳри йўналиши бўйлаб ҳайдаб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотган. У қарама-қарши йўналишда келаётган Cobalt, Damas ва Spark русумли транспорт воситалари билан тўқнашиб, ағдарилиб кетган.
Оқибатда Toyota ҳайдовчиси Р.Р. воқеа жойида вафот этган. Қолган ҳайдовчилар туман марказий шифохонасига олиб борилиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида маст ҳолда машина бошқарган 70 ёшли эркак 2-синф ўқувчисини уриб юборганди.