Жиззахда коронавирусдан тўртинчи ўлим қайд этилди

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирусдан навбатдаги ўлим қайд этилди. Бу расман эълон қилинган 103-ўлим бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Жиззах шаҳрида яшаган 57 ёшли Т.А. (аёл)да “COVID-19” тасдиқлангач, у вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. 

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас ва юрак етишмовчилиги асоратлари билан кечган. 

Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси ҳамда гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Бугунгача Жиззахда коронавирусдан 3 ўлим ҳолати қайд этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

152

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг