Жиззахда кафе электрдан ўғринча фойдаланган

Жамият 1370
image

Жиззахда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош қилинди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, “O.F.I” МЧЖга қарашли умумий овқатланиш шохобчасида энергия ресурсларидан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда ноқонуний ҳолат аниқланди.

Яъни, МЧЖнинг электр ҳисоблагичдаги завод томонидан ўрнатилган голографик муҳр ва кафолат ёрлиғи бузилганлиги, ички хотира блоки алмаштириб, бошқа ҳисоблагичнинг ички хотира блоки ўрнатилганлиги ошкор бўлди.

Бу орқали умумий овқатланиш шохобчаси электр энергия истеъмолини яширишни мақсад қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 185-2–моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли ихтиёрий зарарни қоплаш учун 30 кунлик муддат берилган.

Белгиланган муддатларда 49 миллион 572 минг сўм зарар ихтиёрий равишда қопланган ва тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят- процессуал кодексининг 84-моддаси 1-қисми 8-бандига асосан тугатилган, яъни, шахснинг ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги туфайли ёхуд белгиланган муддат ичида етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланганлиги ва (ёки) жиноят оқибатлари бартараф этилганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод қилиниши назарда тутилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×