Жиззахда қурол сотмоқчи бўлган шахс ушланди
3-саҳифа
−
04 Март
6357Жиззахда 1,2 млн сўмга ов қуролини сотишга уринган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ички ишлар вазирлиги тезкор қидирув департаменти ҳамда Жиззах вилояти ИИБ тезкор қидирув хизмати жиноят қидирув бошқармаси ходимларининг ҳамкорлигидаги тадбирда қурол сотувчи аниқланган.
Унда Бахмал тумани “Ойқор” МФЙда яшовчи 1991 йилда туғилган А.Қ. “Тоз” русумли ов қуролини 1 миллион 240 минг сўмга сотган вақтида процессуал тартибда ушланган.
"Ҳозирда қонунбузарлик юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мактабга ўқувчининг қурол кўтариб келгани шов-шув бўлганди.
Сарвар Хуррамов