Жиззахда “Hyundai Santa FE” ёниб кетди

3-саҳифа

image

Бугун, 21 июль куни Жиззах вилояти Пахтакор туманида “Hyundai Santa FE” машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, соат тахминан 16:14 да вилоят ФВБга Пахтакор тумани ҳудудида енгил машина ёнаётгани тўғрисида маълумот келиб тушган. Ҳодиса жойига дарҳол қутқарувчилар бўлинмаси юборилган. Улар соат 16:30 да ёнғин воқеа жойга етиб борган, соат 16:40 да аланга ўчирилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 1979 йилда туғилган фуқаро Ж.Е. бошқарувида бўлган “Hyundai Santa FE” русумли енгил автомобиль Пахтакор-Жиззах йўналишида ҳаракатланиб кетаётган бўлган. Бироқ Пахтакор тумани “Чаманзор” ҚФЙ ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлининг 1-километрида машинанинг мотор қисмида ёнғин чиққан.

Хабарга кўра, ёнғинни мустақил ўчирмоқчи бўлган ҳайдовчининг ҳаракатлари бефойда кетган. Ёнғин ҳақида гувоҳлардан бири 101 қисқа рақами орқали вилоят ФВБга хабар берган.

Ёнғин оқибатида машина тўлиқ ёниб кетган ва яроқсиз ҳолатга келиб қолган. Жабрланганлар йўқ.

Кўрилган моддий зарар миқдори тахминан 586 миллион сўмни ташкил этган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах

Баҳолаганлар

412

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг