Жиззахда фаросатсизлик: 75 туп дарахтнинг атрофи бетонлаб ташланди
Local
−
04 December 2021 22179 1 minute
Ижтимоий тармоқларда дарахтлар атрофи бетонлаб ташлангани ҳақида лавҳалар тарқалди. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ўрганилди.
Мирзачўл тумани Гагарин шаҳарчаси “Дўстлик” МФЙ Халқлар дўстлиги кўчасининг икки томонига экилган 75 туп дарахт атрофи МЧЖ ишчилари томонидан йўлак қуриш ишлари давомида бетонлаб юборилган.
Дарахтларнинг барчаси: 38 туп арча, 7 туп шумтол, 1 туп тут, 1 туп акация, 1 туп гилос, 4 туп қайрағоч, 7 туп қарағай, 12 туп айлант дарахтларининг тагидаги бетонлар бузиб олинган ва уларнинг таги юмшатилиб, парвариш қилинган.
МЧЖнинг ушбу ишга йўл қўйган ходимларга нисбатан расмий баённома расмийлаштирилиб, жарима белгиланган.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August