Жиззахда эркак “заправка” ходимини калтаклади (видео)
3-саҳифа
−
28 Март
6205Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида 37 ёшли эркак 42 ёшли автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси ходимини калтаклади. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 25 март куни соат 14:00 ларда Шароф Рашидов тумани Нурафшон маҳалласида яшовчи, 1988 йилда туғилган шахс ўзига тегишли Gentra русумли транспорт воситасига ёнилғи қуйиш мақсадида Шароф Рашидов тумани “Пастки Сулоқли” МФЙда жойлашган АЁҚШга келиб, бензин маҳсулоти учун тўлов қилган. Мазкур шохобча оператори – Шароф Рашидов тумани “Янгидиёр” МФЙда яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро ёнилғи қуйиб бўлгач, автомобилнинг ёнилғи идиши қопқоғини ёпмаган.
Шу сабабли Gentra автомашинаси эгаси унга “Нима сабабдан қопқоғини ёпмадинг?” деб эътироз билдирган ва турли ҳақоратли сўзлар айтиб, уни қўли ва оёғи билан уриб, тепиб тан жароҳати етказган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳозирда суд-тиббий экспертиза тайинланган ва зўравонни жавобгарликка тортиш чоралари кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида 23 ёшли фуқаро ва 4 киши йўл талашиши оқибатида жанжал содир бўлган эди. Мазкур ҳолат шу куннинг ўзида Учкўприк туман ИИБ томонидан тегишли тартибда рўйхатга олиниб, терговга қадар текширув якунига кўра, Жиноят кодексининг 109-моддаси (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси