Жиззахда эр хотинини ўлдириб қўйди
3-саҳифа
−
07 сентябр 2022 17110 1 дақиқа
Жорий йилнинг 2 сентябрь куни Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида эр ўзаро жанжал оқибатида хотинини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда вилояти ИИБ хабар берди.
Маълум қилинишича, 2 сентябрь куни соат 15:20 ларда тумандаги “Янги ҳаёт” МФЙда яшовчи эр-хотин ўзаро жанжаллашиб қолган. Можаро пайти 1983 йилда туғилган хонадон соҳиби турмуш ўртоғининг кўкрак қафасининг чап томонига ўткир тиғли буюм билан бир неча маротаба зарба берган.
Ҳаёт учун хавфли тан жароҳати олган уй бекаси воқеа жойида вафот этган. Жуфтликнинг уч нафар фарзанди бўлган.
Live
Барчаси