Жиззахда депутат вафот этди

3-саҳифа

image

“Миллий тикланиш” демократик партияси Зомин туман Кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ўразали Бердибеков 52 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Миллий тикланиш” демократик партияси Матбуот хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича,  Ўразали Бердибековда буқоқ ва юрак ҳасталиклари бўлган. Айниқса сўнгги икки йил давомида жуда ҳам қийналган. 

Маълумот ўрнида. 1969 йилда Жиззах вилояти Зомин туманида туғилган. У 2017 йилдан буён “Миллий тикланиш” демократик партияси Зомин туман Кенгаши раиси лавозимида ишлаб келган. 

Ўразали Бердибеков шунингдек, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси "Шарқ тонги" газетаси бош муҳаррири, Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари, журналист ва ўқитувчи сифатида фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

депутат Жиззах

Баҳолаганлар

353

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг