Жиззахда аёллар газ йўқлиги сабаб автомобиль йўлини тўсиб қўйди

Local

image
Навбатдаги фалокат: Жиззахда янги қурилган кўп қаватли бино қулаб тушди  north_east

Навбатдаги фалокат: Жиззахда янги қурилган кўп қаватли бино қулаб тушди

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида газ ва электр энергия йўқлигидан норози бўлган аҳоли автомобиль йўлини тўсиб қўйгани акс этган видео тарқалди. Видео муаллифи норозилар, асосан, аёллардан иборатлигини маълум қилган.

Видеолавҳада тахминан, 20 га яқин хотин-қиз ўзининг норозилигини шу тарзда намойиш этаётганини кўриш мумкин. Ҳозирча, мазкур ҳолат бўйича расмий муносабат билдирилмади.

2020 йили декабрь ойида Бухоро вилоятида ҳам газ таъминотидан норози аҳоли автомобиль йўлини тўсиб қўйган эди.

Ундан ташқари, ўтган йилнинг охирида бир гуруҳ аёллар Қўқон шаҳри ҳокимлиги ёнида газ ва электр энергияси талаб қилиб, автомобиль йўлини тўсди.

Шунингдек, 2020 йилнинг ноябрь ойида Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида ҳам газ ва электр энергияси сўраб, аҳоли бош кўтарганди.


Rate Count

254

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends