Жиззахда армиядаги 19 ёшли аскар вафот этди
3-саҳифа
−
16 Июнь 2023
21162Жиззах вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармасида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган 19 ёшли аскар вафот этди. Бу ҳақда Миллий гвардия Ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 6 июнь куни соғлиғи ёмонлашган аскар 7 июнь куни Самарқанд ҳарбий госпиталига олиб кетилган ва кеча, 15 июнь куни ўткир юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Миллий гвардия Жиззах вилояти бошқармасида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган 19 ёшли оддий аскар Т.О. 6 июнь куни тиббиёт бўлими фельдшерига ошқозонида оғриқ борлиги билан мурожаат қилган.
Т.О. 7 июнь куни Бошқарма тиббиёт бўлими бошлиғи томонидан Самарқанд ҳарбий госпиталига олиб борилиб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Мутахассис-терапевт врачнинг сурункали гастродуоденит (ошқозон касаллиги) қўзиш даври ташхиси билан терапия бўлимига стансионар даволаниш учун ётқизилган.
Шунингдек, кеча, 15 июнь куни соат 14:00 да аскарнинг соғлиғи ёмонлашиб, ҳарбий госпиталда вафот этган. Ўтказилган суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра унда ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги сабабли тўсатдан ўлим ҳолати қайд этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинган.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси