Жиззахда армиядаги 19 ёшли аскар вафот этди
3-саҳифа
−
16 Июнь 2023
21245Жиззах вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармасида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган 19 ёшли аскар вафот этди. Бу ҳақда Миллий гвардия Ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 6 июнь куни соғлиғи ёмонлашган аскар 7 июнь куни Самарқанд ҳарбий госпиталига олиб кетилган ва кеча, 15 июнь куни ўткир юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Миллий гвардия Жиззах вилояти бошқармасида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган 19 ёшли оддий аскар Т.О. 6 июнь куни тиббиёт бўлими фельдшерига ошқозонида оғриқ борлиги билан мурожаат қилган.
Т.О. 7 июнь куни Бошқарма тиббиёт бўлими бошлиғи томонидан Самарқанд ҳарбий госпиталига олиб борилиб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Мутахассис-терапевт врачнинг сурункали гастродуоденит (ошқозон касаллиги) қўзиш даври ташхиси билан терапия бўлимига стансионар даволаниш учун ётқизилган.
Шунингдек, кеча, 15 июнь куни соат 14:00 да аскарнинг соғлиғи ёмонлашиб, ҳарбий госпиталда вафот этган. Ўтказилган суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра унда ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги сабабли тўсатдан ўлим ҳолати қайд этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинган.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь