Жиззахда 60 нафарга яқин одам овқатдан заҳарланди
Саломатлик
−
27 Июнь 2023
14020Жиззахда 57 киши овқатдан заҳарланди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси Ахборот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, жорий йилнинг 25-26 июнь кунлари 57 нафар фуқаро вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ич кетиш ва тана ҳарорати кўтарилиши шикоятлари билан мурожаат қилган.
Уларга бирламчи лаборатория текшируви хулосасига кўра, “ўткир диарея” овқатдан заҳарланиш ташхиси қўйилиб, тиббий муолажаларни амалга ошириш учун барчаси шифохонага ётқизилган.
Беморларнинг 11 нафарига тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган, 46 нафари қониқарли аҳволда экани маълум қилинган.
Жиззах шаҳар прокуратурасининг дастлабки терговга қадар текширувлари давомида беморлар Жиззах шаҳридаги ошхоналарнинг бирида овқатланганлиги аниқланиб, ҳодиса жойидан олинган озиқ-овқат маҳсулотларининг намуналари бўйича ва барча беморларга нисбатан тегишли экспертизалар тайинланиб, соҳа мутахассислари жалб этилган.
Шунингдек, вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари устидан назорат ўрнатилгани маълум қилинган.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь