Жиззахда 55 нафар ҳоким ёрдамчиси жазоланди
3-саҳифа
−
15 Август
5823Жиззах вилоятида 55 нафар ҳоким ёрдамчиси тадбиркорлар мурожаатини ўз вақтида кўрмагани учун жазоланди. Бу ҳақда Бизнес омбудсман хабар берди.
Қайд этилишича, Бизнес омбудсман томонидан тадбиркорлар мурожаатларининг ўз вақтида кўриб чиқилиши таҳлил қилинганда, айрим ҳоким ёрдамчилари томонидан қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланган.
“Вазирлар Маҳкамасининг 373-сон қарорига асосан, ҳоким ёрдамчиси тадбиркорнинг кредит олиш учун аризасини 5 кун ичида кўриб чиқиб, Ягона электрон платформага ўз хулосасини киритиши шарт. Аммо Жиззах вилоятидаги 55 нафар ҳоким ёрдамчиси ушбу талабга риоя қилмаган. Уларнинг ҳаракатсизлиги оқибатида 110 дан ортиқ тадбиркорнинг мурожаати ўз вақтида кўриб чиқилмади”, дейилади хабарда.
Билдирилишича, Зомин туманидаги “Яхши ният” (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбарининг кредит олиш учун аризаси белгиланган муддатдан 60 кунга кечикиб кўриб чиқилган.
Қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган масъул шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай тумани ҳокими ўринбосари МЧЖ раҳбари “Тадбиркор виртуал офиси” орқали йўллаган мурожаатни бир ойдан ортиқ вақт ўтгандан кейин кўриб чиққани учун жавобгарликка тортилганди.
LiveБарчаси