Жиззахда 3 қиз сунъий ҳовузда чўкиб, вафот этди
3-саҳифа
−
20 июл 4394 1 дақиқа
Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида сунъий ҳовузга чўмилишга тушган 3 нафар вояга етмаган қиз чўкиб кетиб, вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 17 июль куни соат 13:00 лар атрофида юз берган. Мирзачўл тумани “Пахтазор” МФЙ ҳудудидаги фермер хўжалиги ер майдонида томчилатиб суғориш учун қазилган сунъий ҳовузга чўмилиш учун тушган 3 нафар вояга етмаган қиз чўкиб кетиб, вафот этган. Уларнинг икки нафари 17, яна бири эса 15 ёшда бўлган.
Вафот этган қизларнинг ўлим сабабини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси ўтказилган. Туман суд-тиббий экспертиза филиалининг дастлабки хулосасига кўра, уларнинг ўлимига юқори нафас йўлларининг сув билан тўсилиши оқибатида юзага келган механик асфекция сабаб бўлган.
Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Мирзачўл туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятидаги Зарафшон дарёсига чўмилиш мақсадида борган 3 нафар вояга етмаган бола чўкиб кетиб, вафот этган эди.
Live
Барчаси