Жиззахда 21 киши қарийб 34 млн сўм жаримага тортилди

Жамият

image

Жиззах вилояти Зомин туманида чиқиндиларни сувга  ташлаган 21 киши 33,99 миллион сўм миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Жиззах вилояти Экология бошқармасига Зомин туманида чиқиндиларни сувга ташлаш билан боғлиқ ҳолат юзасидан мурожаат келиб тушган. 

Ўрганиш давомида дам олиш масканларидаги сувларни ифлослантириш, белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш, сув тўплагич иншоотларида сувни муҳофаза қилиш режимини бузиш, сув объектларига оқова сувларни оқизиш каби ҳуқуқбузарликлар содир этилгани аниқланган.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 72-моддаси (Сув ресурсларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) 1-қисми, 65-моддаси (Ерлардан хўжасизларча фойдаланиш ёки уларни яроқсиз ҳолга тушириш) 4-қисми, 91/1-моддаси 1-қисми, 91-моддаси (Саноат чиқиндиларини, маиший чиқиндиларни ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, реализация қилиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш) 1-қисми билан 21 нафар шахсга маъмурий иш қўзғатилган. Натижада уларга 33,99 миллион сўм миқдорида жарима солинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах жарима чиқинди Зомин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг