Жиззах шаҳар ҳокимлиги биноси карантинга олинди

Жамият

image

Жиззах шаҳар ҳокимлиги биноси карантинга олинди. Бу ҳақда Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

"Сўнгги кунларда Жиззах шаҳрида коронавирус инфекциясининг кўпайганлиги ҳақида хабар берган эдик. Шу муносабат билан ҳудудда вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида йўлланма асосида шаҳар ҳокими А.Шукуров топшириғи билан ҳокимлик ҳодимлари Covid-19 тестидан ўтказилди.

Ўтказилган тест натижаларига кўра Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳодимлари ва раҳбариятидан коронавирус инфекцияси аниқланмади. Аммо “Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш маркази” Жиззах шаҳар бўлимининг 1 нафар ҳодимида covid-19 инфекцияси аниқланганлиги сабабли “Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш маркази” Жиззах шаҳар бўлими ва шаҳар ҳокимлиги биноси карантинга олинди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, айни вақтда ҳокимлик ходимлари ўз ишларини масофадан туриб давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев вилоятда карантин чораларини кучайтириш ҳақида қарор имзолагани ҳақида хабар берган эдик. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда Жиззах шаҳар ҳокимлиги

Баҳолаганлар

190

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг