Жиззах ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига  Гулнора Икромовна Нормуродова тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Гулнора Нормуродова  янги лавозимга Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг тегишли қарори билан тайинланган.

Маълумот учун, Гулнора Нормуродова 1985 йилда Жиззах туманида туғилган. У мазкур тайинловга қадар Савдо саноат палатаси Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нилуфар Нормирзаева Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах ўринбосар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг