Жиру ҳам Евро-2024'дан кейин термаси билан хайрлашади
Спорт
−
24 Май
2046Ҳужумчи Оливье Жиру 2024 йилги Европа чемпионатидан кейин Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлайди. Бу ҳақда “L'Equipe” хабар берди.
“Мен Европа чемпионатидан сўнг Франция терма жамоасидаги фаолиятимни якунлайман, биз ёшларга йўл очишимиз керак”, дейди Жиру.
37 ёшли Жиру 2011 йилдан буён Франция терма жамоаси аъзоси бўлиб, у жамоа сафида 131 та ўйин ўтказиб, 57 та гол урган ва 16 та голли узатмани амалга оширган. Жиру терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Франция билан биргаликда у Россияда бўлиб ўтган 2018 йилги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. Шунингдек, Миллатлар лигасида чемпион бўлди (2021) ва Европа чемпионатининг кумуш медали соҳибига айланди (2016).
Маълумот учун, 2024 йилги Европа чемпионати 14 июндан 14 июлга қадар Германияда бўлиб ўтади. Франция терма жамоаси Польша, Нидерландия ва Австрия жамоалари билан бирга “D” гуруҳида баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ германиялик таниқли футболчи Тони Кроос ҳам Евро-2024'дан кейин футболчилик фаолиятини якунлаши хабар қилинганди.