Жириновский Трампга ҳокимиятда қолишнинг сўнгги йўлини кўрсатди

Олам 18200
image

АҚШ Президенти Дональд Трамп ирода кўрсатиб, коронавирус пандемияси туфайли юзага келган вазиятдан фойдаланиб, фавқулодда режим жорий қилса, ҳокимиятда қолиши мумкин, деб ҳисобламоқда Россия Либерал-демократик партияси раҳбари Владимир Жириновский.

“АҚШ жосуслик, лаганбардорлик, коррупциядан чарчаган. Бутун дунё пандемия сабаб сергак тортган. Шу сабабдан Дональд Трамп Президент бўлиб қолиш учун вазиятдан фойдаланиши мумкин. Ҳозирча Трамп Президент, ҳамма унга бўйсунади: у кераксиз прокурорларни кетқазиши, судьяларни ўзгартириши, ҳарбийларга кўрсатма бериши – бутун ваколатидан максимал фойдаланиши мумкин. Фавқулодда режим сайлов натижаларини бекор қилишга асос бўлиши мумкин. Бу Трамп учун сўнгги имконият ёки яқин тўрт йилда демократлар уни шунчаки йўқ қилади”, деган Жириновский.

Шу билан бирга, партия етакчисига кўра, Трамп коронавирусга қарши эмланиши керак. Бунинг учун Россия “Спутник V” вакцинасини юбориши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда Президент сайлови жорий йилнинг 3 ноябрь куни бўлиб ўтди. Унда ғолибликни Демократлар партиясидан номзод Жо Байден қўлга киритди. Ҳисоб-китобларга кўра, у 306 та сайловчи коллегиялар овозини, Трамп эса 232 та овоз олган. Ғолиб бўлиш учун 270 овоз етарли эди.

Кейинчалик Жо Байденнинг расман АҚШ Президенти этиб сайлангани хабар қилинди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 876
Рейтинг: 2.9
t
×