Жиддий синовлардан олдин Купернинг ҳолатини бугун билиб оламиз

Спорт

image

28 майдан буён ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этаётган Эктор Купер бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Тошкент шаҳридаги “Миллий” стадионида Сурия терма жамоасини қабул қилади.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси ушбу йиғин давомида ҳозиргача икки марта ўртоқлик учрашувида иштирок этди. Биринчисида сафарда Туркия терма жамоасига 0:2 ҳисобида имконият бой берилган бўлса, иккинчисида Тошкентда КХДР 4:0 ҳисобида мағлуб этилди.

Бугунги баҳсда кўпчилик мутахассислар томонидан Ўзбекистон терма жамоасининг имкониятлари юқори баҳоланмоқда. Бугунги баҳс Купер шогирдлари учун сентябрь ойида бошланажак, Қатарда ўтказиладиган Жаҳон чемпионати – 2022 мусобақаси учун саралашлар олдидан охирги ўйин бўлиши мумкин. 

Шу боисдан Ўзбекистон терма жамоасининг саралшдаги имкониятларини бугунги баҳсда чамалаб олиш мумкин бўлади. 

Эслатиб ўтамиз Ўзбекистон – Сурия баҳси бугун Тошкент вақти билан 18:30 да бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Эктор Купер Ўзбекистон терма жамоаси Сурия терма жамоаси ЖЧ-2022

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made