Жеймс Бонд ҳақидаги янги фильм премьераси учинчи марта қолдирилди

Маданият-санъат 3766
image

Британия разведкасининг жосуси Жеймс Бонд ҳақидаги навбатдаги “Ўлишнинг мавриди эмас” фильми премьераси яна қолдирилди. Бунга коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб бўлган, дейилган Жеймс Бонднинг ижтимоий тармоқдаги расмий аккаунтида

Дастлаб фильм 2020 йилнинг бошларида чиқади деб тахмин қилинган, кейин эса премьера ноябрга қолдирилган. 

Манбага кўра, кейинчалик, 2021 йилнинг апрелига мўлжалланган премьера яна қолдирилди. Энди фильм катта экранларга жорий йилнинг 8 октябрида чиқади.

Қайд этилишича, британиялик актёр Дэниэл Крейг “Ўлишнинг мавриди эмас” филмида сўнгги марта 007 ролини ўйнайди.

Фильмнинг режиссёри Кэри Фукунага, фильмда асосий ёвуз образни Рами Малек гавдалантирган. Шунингдек, фильмда француз актрисаси Леа Сейду, Кристоф Вальц, Ана де Армас ва Бен Уишоу каби актёрлар роль ижро этган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 59
Рейтинг: 3
Теглар
t
×