Буюк Британия “Жеймс Бонд” ишқибозлари учун кутилмаган совға тайёрлади

Маданият-санъат

image

Буюк Британиянинг Қироллик зарбхонаси "Жеймс Бонд" фильмининг янги намойиши арафасида етти килограммлик олтин танга чиқарди. Бу ҳақида “Sky News” телеканали хабар бермоқда.

9 минг AҚШ доллари қийматидаги тангада агентнинг BMT 216A рақамли Aston Martin DB5 машинаси ва унинг тўппончаси тасвирланган. 185 мм диаметрли банкнот "Британия зарбхонасининг минг йиллик тарихидаги энг катта танга", деб ҳисобланмоқда.

"Менда Бонд тўғрисида танга яратиш имконияти пайдо бўлиши билан, бу таклифни дарҳол қабул қилдим. Мен учун жуда катта шараф ва ўйлайманки, бу менинг энг омадли лойиҳамдир”, деди дизайнер Лаура Клэнси.

Бонд фильмларининг ишқибозлари, шунингдек, нархи 2,6 минг доллар турувчи “чўнтакбоп” тилла тангаларни ҳам сотиб олишлари мумкин.

Кеча, 2 март куни Буюк Британияда намойиш этиладиган Бонд ҳақидаги янги фильм - "Ўлишга вақт йўқ" картинаси Британия махфий разведка хизматининг машҳур агенти МИ6 ҳақида бешта фильмда роль ўйнаган 52 ёшли актёр Дэниел Крейг учун сўнгги бондиан фильми бўлади. У актёр сифатида Бонд ролини кўп ижро этиш бўйича Рожер Мур рекордини янгилади.

"Доктор Ноу" деб номланган 007 агентининг саргузаштлари ҳақидаги илк фильм 1962 йилда чиққан эди. Охирги фильм эса Сэм Мендес режиссёрлиги остида “007: Спектр” бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия Жеймс Бонд

Баҳолаганлар

133

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг