Британияда Жеймс Бонд шарафига олтин тангалар зарб этилди

Маданият-санъат

image

Бутун дунёга супер жосус сифатида танилган актёр Жеймс Бонд фаолиятининг 60 йиллигини олтин тангалар тўплами билан нишонламоқда. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.

Ушбу ноёб қуйма тангалар коллекцияси The Royal Mint – Британия тангаларини зарб қилувчи расмий компания томонидан чиқарилган. Сериядаги етти танганинг ҳар бири Бонднинг кино санъатидаги фаолиятининг ҳар ўн йиллигини ифодаловчи ўзига хос дизайнга эга.

Хусусан, 1960 йилларга бағишланган биринчи тангада “You Only Live Twice” фильмидаги вертолётда учиш саҳнаси акс эттирилган. Танганинг орқа фонида эса ўша ўн йилликдаги Бонд фильмларининг сарлавҳалари, шунингдек, машҳур 007 рақами ва классик қурол баррель нақшлари мавжуд.

“Жеймс Бонд 60 йилдан ортиқ вақт давомида томошабинларни ўзига жалб этган Британиянинг севимли махфий агенти. Биз 007 нинг саёҳатини нишонлаш учун янги коллекция тангалар ассортиментини тақдим этаётганимиздан хурсандмиз. Ҳар бир тангада ўша ўн йилликдаги фильмлар билан боғлиқ бўлган ўзига хос дизайн бўлади, бу бизнинг ҳунармандларимизнинг йиллар давомида такомиллашган танга ясаш маҳоратидан далолатдир”, дейди The Royal Mint директори Ребекка Морган.

Ҳозирча махсус тангаларнинг фақатгина биттаси тақдим этилган. Бошқа тангалар дизайни эса ҳали эълон қилинмаган. Ҳозирча босиб чиқарилган биринчи танганинг олтин ва кумуш вариантлари мавжуд ва уларнинг дастлабки нархи 14,5 фунт стерлинг (18 АҚШ доллари)дан бошланади.

“Янги тангаларнинг 1 унция олтин ва 1 унция кумуш вариантлари мавжуд ва энг юқори хусусиятларга эга бўлган ҳолда зарб қилинган”, деди The Royl Mint қимматбаҳо металлар бўйича директори Эндрю Дики.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британияда марҳум Қиролича Елизавета II хотирасига етти мингта олмос билан безатилган улкан танга яратилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Британия тангалар Жеймс Бонд жосус 007

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made