Елизавета II хотирасига 7 мингта олмосли тилла танга зарб қилинди

Бу қизиқ

image

Буюк Британияда марҳум Қиролича Елизавета II хотирасига етти мингта олмос билан безатилган улкан танга яратилди. Бу ҳақда “МИР 24” нашри хабар берди. 

Маълумотларга кўра, ушбу танга саккиз мамлакат заргарлари томонидан қўлда ишланган. Олтин танганинг олд томонида маликанинг 6 та портрети бор. Орқа томонда эса унинг сўнгги фотосурати акс этган. Суратнинг атрофи Британия байроғи шаклидаги қимматбаҳо тошлар билан безатилган.

“Энг яхши ҳунармандлар энг яхши материалдан фойдаланишга ҳаракат қилди. Биз маликанинг ҳаётидан илҳомланиб, унинг портретларини тангага жойлашртирдик. Бу асар унинг хотирасига эҳтиромдир. Танга авлодлар учун мерос бўлиб қолади”, деди “Ost India” компанияси раҳбари Санжеев Меҳта.

Ушбу пул бирлиги Елизавета II вафотининг 1 йиллиги муносабати билан чиқарилган. Ноёб танга жуда катта ҳажмга эга бўлиб, тахминан баскетбол тўпининг ўлчамига мос келади. Уни безатишда ишлатилган заргарлик буюмларининг умумий қиймати 23 миллион АҚШ долларига тенг. Агар у сотилса, дунёдаги энг қиммат тангага айланади.

Эслатиб ўтамиз, Англия қироличасини олиб юриш учун махсус ясалган ва атиги 13 метр масофани босиб ўтган Garia Courtesy гольф араваси август ойида аукционга қўйилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

олмос танга Елизавета портрет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made