Стивен Жеррард “Астон Вилла” бош мураббийига айланди

Спорт

image

“Ливерпуль” ва Англия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Стивен Жеррард “Астон Вилла” клуби бош мураббийига айланди. Бунгача мутахассис Шотландиянинг “Рейнжерс” клубини бошқарган.

“Астон Вилла” футбол клуби Стивен Жеррарднинг янги бош мураббий этиб тайинланганини мамнуният билан эълон қилади”, дея ёзган Астон Вилла матбуот хизмати.

Бундан аввал, Жеррард клуб билан 3 йиллик шартнома имзолаши ҳақида хабар берилган эди. Фақат Стивен “шерлар” тарихидаги энг кўп маош олувчи мураббийга айланди, бироқ келишувнинг молиявий тафсилотлари ҳали ошкор этилмаган..

Эътиборли томони шундаки, жорий йилнинг 11 декабрь куни “Астон Вилла” сафарда “Ливерпуль”га қарши баҳс олиб боради.

Маълумот учун, Бирмингем клуби 11 ўйинда 10 очко жамғарган ва АПЛ турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди.


 


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ Ливерпуль Астон Вилла Стивен Жеррард

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг