Жерар Депардье яна Ўзбекистонга келди
Маданият-санъат
−
06 Ноябрь 2019
6839Франциялик таниқли кино актёри Жерар Депардье яна Ўзбекистонга келди. Бугун, 6 ноябрь куни соат 14:00 да Ислом цивилизацияси марказида актёр билан ижодий учрашув ўтказилган.
Ўтган ой Франция пойтахти Париж шаҳрида Жерар Депардье ва “Ўзбеккино” МА директори Фирдавс Абдухолиқов ҳамда Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Сардор Рустамбоев ўртасида учрашув ўтказилган эди. Унда Ўзбекистонда суратга олиниши кутилаётган “Буюк ипак йўли” номи остидаги ҳужжатли фильм ҳақида сўз борган.
Мазкур фильм 2020 йилнинг февраль-март ойларида Ўзбекистон ва Францияда намойиш этилиши кутилмоқда.
Шуни хотирлаб ўтиш ўринлики, Жерар Депардье бундан 7 йил аввал, 2012 йилнинг қиш ойларида Ўзбекистонга келган эди. Ўшанда у Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи – собиқ Фонд Форум васийлик кенгаши раиси, айни вақтда бир қатор жиноятлари сабаб ҳибсда сақланаётган Гулнора Каримованинг лойиҳаларида иштирок этиб, у билан қўшиқ куйлаган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь