Жерар Депардье ҳибсдан озод қилинди

Маданият-санъат

image

Кеча, 29 апрель куни жинсий зўравонликда айбланиб ҳибсга олинган машҳур актёр Жерар Депардье бугун эрталаб сўроқлардан сўнг полиция бўлимидан қўйиб юборилган. Бу ҳақда унинг адвокати Кристиан Сен-Пале Франция журналистларига маълум қилди.

"Жерар Депардье энди полиция бўлимида эмас: у ҳибсдан озод қилинди", деган адвокат.

Париж прокуратурасининг билдиришича, Депардьега нисбатан айбловлар бўйича суд жараёни жорий йилнинг октябрига белгиланган.  

Қайд этиш жоизки,  75 ёшли актёр турли йилларда икки аёлга жинсий тажовуз қилгани учун сўроқ қилинмоқда. Биринчи ҳуқуқбузарлик, гўёки 2014 йилда "Сеҳргар ва сиамликлар" фильмини суратга олиш майдончасида, иккинчиси эса 2021 йилда "Яшил панжурлар" картинасини тасвирга олиш жараёнида содир бўлган. Аммо актёрнинг ўзи барча айбловларни рад этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Жерар Депардье Сен-Пале

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made