ЖЧнинг иккинчи кунида ўзбекистонлик самбочилар 5 та медаль қўлга киритди
Спорт
−
13 Ноябрь 2021
2828Бугун, 13 ноябрь куни Тошкент шаҳрида самбо бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари ўтказилди. Унда ўзбекистонлик 5 нафар самбочи медаль қўлга киритди.
Ихтиёр Эшмуродов (88 кг) ҳал қилувчи финал баҳсида россиялик Сергей Рябовга қарши курашиб, ғалаба қозонган бўлса, жанговар самбонинг 58 кг вазн тоифасида иштирок этган Баҳодир Боқиев россиялик Александр Нестеровни енгиб жаҳон чемпиолилигини қўлга киритди.
Шунингдек, яна уч нафар ўзбекистонлик самбочи финалга қадар етиб келди ва якунда россиялик рақибларига имкониятни бой бериб, кумуш медалга эга чиқишди. Сарбон Эрназаров (71 кг) россиялик Никита Клецковга, Улуғбек Раҳмонов (79 кг) Уали Куржевга, жанговар самбо йўналишида эса Ойбек Солиев (64 кг) Шейх-Мансур Хабибуллаевга мағлуб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 12 ноябрь куни дунё биринчилигининг очилиш маросими ва дастлабки беллашувлари ўтказилган эди.
Маълумот учун, Жаҳон чемпионати эртага, 14 ноябрда ўз ниҳоясига етади.
LiveБарчаси