Тошкент-2021: ўзбекистонлик самбочиларнинг ЖЧдаги иштироки қандай ўтди?

Спорт

mmmmmmm

Бугун, 12 ноябрь куни Тошкент шаҳрида самбо бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бошланди. Мусобақанинг биринчи кунида ўзбекистонлик самбочилар учта медаль қўлга киритди.

Аёллар ўртасида -50 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Сабина Давлатова кумуш медалга сазовор бўлди. -59 кг вазнли Ибодатхон Оғажонова ҳамда +98 кг вазнли жанговар самбочи Ҳакимжон Исмоилов терма жамоа ҳисобига бронза медалини тақдим этди.

46-маротаба ташкил этилаётган мазкур мусобақада дунёнинг 50 га яқин мамлакатидан 400 нафарга яқин самбочи медаллар учун баҳсларга киришди ва умумий ҳисобда 21 та медаллар жамланмаси учун баҳс олиб боришади.

Шунингдек, бугун Жаҳон чемпионатининг тантанали маросими ташкил этилди. Унда Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, МОҚ бош котиби Ойбек Қосимов, Халқаро самбо федерацияси президенти Василий Шестаков, Осиё самбо уюшмаси президенти Аламжон Муллаев ва Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Алимов иштирок этди. 

Маълумот учун, дунё биринчилиги жорий йилнинг 14 ноябрь кунига қадар давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати Самбо FIAS Аламжон Муллаев Алишер Алимов Ҳакимжон Исмоилов Сабина Давлатова

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг