Қуръа Ўзбекистон учун омадли бўлдими?
Спорт
−
27 Июнь
18295Бугун, 27 июнь куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати Осиё қитъаси бўйича 3-босқич баҳсларига қуръа ташланди.
Қуръа натижаларига кўра, словениялик мутахассис Сречко Катанец мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси “A” гуруҳидан жой олди. Гуруҳда Ўзбекистонга КХДР, Қирғизистон, БАА, Қатар ва Эрон терма жамоалари рақиблик қиладиган бўлди.
Қайд этиш жоиз, FIFA 2026 йилги АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлик қиладиган мундиал учун Осиё қитъасига 8,5 та йўлланма ажратган. Саралашнинг 3-раундида гуруҳда 1-2 ўринни эгаллаган жамоалар тўғридан-тўғри мундиал йўлланмасига эга чиқади. 3-4 ўрин эгалари эса 4-босқичда қолган мундиал йўлланмалари тақдирини ҳал қилади.
Маълумот учун, Осиё қитъасида 3-саралаш босқичи баҳслари сентябрь ойида бошланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь