Жазони кучайтирадиган сунъий интеллектга эга замонавий қамоқхона ташкил қилинади (видео)

Бу қизиқ

image

АҚШда сунъий интеллектга эга Cognify деб номланувчи келажак қамоқхонасининг лойиҳаси тақдим этилди. Бу ҳақда лойиҳа муаллифи яманлик молекуляр биолог Ҳошим Ал Гайли ўз саҳифасида маълум қилди.

Олим келажакдаги қамоқхона концепциясини эълон қилди. Унинг таъкидлашича, лойиҳа амалга ошса, бу жиноятчининг озод этилишини йиллар ёки ўн йилликлар ўрнига бир неча дақиқага тезлаштиради. Cognify дизайни инсоннинг миясига жиноят ҳақидаги синтетик хотираларни жойлаштиради ва ўлган одамнинг унга нима демоқчилигини кўрсатади.

Мазкур қамоқхона жиноятчиларга содир этган барча ёвузликларини ўзларида ҳис қилишлари ва ўтмишларидан сабоқ олишларига имкон бериши кутилмоқда. Cognify тизими мия имплантати ва содир этилган жиноий кадрларни трансляция қиладиган қурилмани ўз ичига олади. Қурилма маҳбусга оиладаги зўравонлик, нафрат билан боғлиқ жиноятлар, камситиш, одам савдоси, ўғрилик ва фирибгарлик каби жиноятлар ҳақида сунъий интеллект томонидан яратилган хотираларини кўрсатиш орқали ишга тушади. Визуал эффектлардан ташқари, технология жиноятчига жабрланувчининг азобини ҳис қилишига имкон берувчи ўзига хос жазо ҳам қўллаши мумкин.

“Анъанавий қамоқхоналарда қурилиш ва таъмирлаш ишларини олиб бориш, у ерда ходимларни моддий жиҳатдан таъминлаш ҳамда маҳбусларни сақлаш, жумладан, озиқ-овқат, соғлиқни сақлаш ва реабилитация дастурлари учун катта бюджет сарфланди. Узоқ муддатли қамоқ жазоларини сунъий хотира имплантацияси орқали қисқа, интенсив реабилитация билан алмаштириш орқали қамоқхона муассасаларини сақлаш ва маҳбуслар учун кетадиган харажатларини кескин камайтириш мумкин”, деган лойиҳа эгаси.

Cognify ҳар бир маҳкум ҳақидаги махфий маълумотлар ва унинг реабилитацияси тўғрисидаги маълумотлар базасига эга бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ қамоқхона Cognify

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made